08:33 / 29.10.2016
11519

ОАВ: Жоли ва Питт Янги Орлеандаги уйларини сотишди

Фото: Getty Images

Расмий ажралиш жараёнини ўтказаётган америкалик актёрлар Брэд Питт ва Анжелина Жоли, Луизиана штати, Янги Орлеан шаҳридаги уйларини сотишди. Ҳашаматли уй 4,9 млн долларга сотилган, деб ёзмоқда USA Today газетаси.

Қайд этилишича, Бред Питт Катрина довулидан жабр чекканларга ёрдам берувчи хайрия ташкилотига асос солгач, жуфтлик бу уйни 2007 йилда 3,5 млн долларга харид қилган эди.  

3 қаватли дабдабали уй 1830 йилларда барпо этилган бўлиб, унда 5та ётоқхона ва бошқа хоналари бор. 

Кўчмас мулк савдо агенти Нина Кайлинн битимни тасдиқлаб, уй яхши нархда сотилганини таъкидлаган. 

 

Top