07:53 / 30.10.2016
6991

АҚШда қуролланишга 2,7 млрд долларлик сув ости кемаси қабул қилинди

Фото: yahoo.com

АҚШда ҳарбий-денгиз кучларининг "Иллинойс" атом сув ости кемаси сафга киритилиши маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда UPI.

Таъкидланишича, кема қурилиши 5 йил давом этган, унинг қиймати 2,7 млрд долларни ташкил қилди.   

Бу турдаги сув ости кемалари соҳилбўйи операциялари ва чуқурликда жанговар ҳаракатларга қарши кураш учун мўлжалланган.

Кемани фойдаланишга киритиш маросимида АҚШнинг биринчи хоними Мишель Обама иштирок этди.

 

Top