18:23 / 30.10.2016
9119

Бишкекда капсулалардан иборат илк меҳмонхона очилди

© ФОТО / НУРБЕК АБДЫГУЛОВ

Бишкекда одатий апартаментлар ўрнига капсулалар бўлган меҳмонхона очилди. Бу ҳақида Sputnik нашри хабар берди

Ушбу меҳмонхонанинг энг ўзига хос жиҳати - у ерда одатий хоналар ўрнига 1,5Х2 метр ўлчамли капсулалар хизматга шай. 

Меҳмонхона маъмури Нурбек Абдигуловнинг сўзларига кўра, у ерда умумий ҳисобда 21та бир ўринли капсулалар мавжуд. 

"Ошхона ва ҳожатхона умумий. Меҳмонхонага ташриф буюрувчилар учун алоҳида шкафчалар бор. Ҳар бир капсулада — кичик телевизор ва Wi-Fi мавжуд", - дейди Абдигулов. 

Меҳмонхона 24 соат хизмат кўрсатади. 

© ФОТО / НУРБЕК АБДЫГУЛОВ   
© ФОТО / НУРБЕК АБДЫГУЛОВ   
© ФОТО / НУРБЕК АБДЫГУЛОВ   
© ФОТО / НУРБЕК АБДЫГУЛОВ   
© ФОТО / НУРБЕК АБДЫГУЛОВ   

 

Top