19:49 / 30.10.2016
8154

Саудия Арабистони махсус кучлари АҚШлик ва малайзиялик ҳамкасблари билан ўқув машғулотлари бошлашди

Фото: © AP

Саудия Арабистони махсус кучлари 30 октябрда АҚШлик ва малайзиялик ҳамкасблари билан қиролликнинг шимоли-ғарбида ўқув машғулотлари бошлашди, деб маълум қилмоқда SPA ахборот агентлиги. 

Машғулотлар "Шимол найзаси 2016" деган ном олди. Унда уч давлатнинг қуруқликдаги қўшинлари, Саудия Арабистонининг ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучлари иштирок этмоқда. Машғулотларнинг очилиш маросимида уч давлатнинг юқори даражадаги зобитлари иштирок этишди. 

"Бу машғулотдан мақсад тажрибага эга бўлиш, у билан дўстлар билан бўлишиш ва миллий манфаатларга исталган хавфларга қарши курашишга тайёргарлик ҳисобланади", деб айтди маросимда машғулотларга қўмондонлик қилувчи саудиялик бригада генерали Али ибн Саир ал-Анзий.

Таъкидланишича, машғулотлар 13 ноябргача давом этади. 

 

Top