22:50 / 31.10.2016
5870

Бишкек аэропортида бомба борлиги ҳақида ёлғон хабар беришда гумонланувчи ушланди

Фото: © Flickr

Қирғизистонда ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари Бишкекдаги "Манас" аэропортига бомба қўйилгани ҳақида ёлғон хабар берган кимсани ушлашди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, Бишкек шаҳри ички ишлар бошқармаси навбатчилик пультига Бишкек-Ўш рейси самолётида бомба қўйилгани ҳақида хабар тушган. Шундан кейин рейснинг барча йўловчилари эвакуация қилинганлар. Бироқ аниқланишича, хабар ёлғон бўлиб чиққан.

Милиция ва фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари бомба ҳақидаги қўнғироқ амалга оширилган хонадонни топишган. Уйда бир эркак рафиқаси ва фарзанди билан туриши аниқланган. Эркак "маст ҳолатда ёки гиёҳванд моддалар таъсири остида" бўлган.

Милиция ходимлари тафсилотларни аниқлаштириш учун эркакни олиб кетишган.
 

Top