15:51 / 01.11.2016
15190

Сабзавот, полиз ва дуккакли ўсимликлар уруғлари божхона тўловларидан озод қилинди

Иллюстратив сурат

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 октябрида қабул қилган янги фармойишига кўра, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан келтириладиган юқори ҳосилли ва тезпишар навли сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар уруғлари 2019 йилнинг 1 июлигача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундай мустасно) озод этилади. Бу ҳақида "Ўзагроэкспорт" АЖ Kun.uz`га хабар берди. 

Ушбу ҳужжатнинг мақсади республика фермер ва деҳқон хўжаликларини юқори ҳосилли ва тезпишар навли сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар уруғлари билан тўлиқ таъминлашдан иборат бўлиб, бунда босқичма-босқич олиб борилаётган қишлоқ хўжалик экинларини тақсимлашни оптимизациялашни ҳисобга олиш кўзда тутилган.

Фармойишда 2019 йил 1 июлга қадар республикамизга божхона тўловлари олинмасдан импорт қилинадиган сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар уруғлари рўйхати илова қилинади. (Фармойишга ҳавола).
 

Top