20:07 / 01.11.2016
5949

Сербия ТИВда мамлакат ким билан ҳарбий машғулот ўтказишини ўзи ҳал этишини айтишди

Фото: rusnext.ru

Сербия мустақил ва суверен давлат ҳамда у ким билан ҳарбий машғулот ўтказади ёки алоқаларни узиб ташлайди, буни ўзи ҳал этади, деди Белградда мамлакат бош вазири ўринбосари ва ТИВ раҳбари Ивица Дачич.

Ўз ичига аксилтеррор операцияларида тактик ва ўт очиш вазифаларини олган, Сербия, Россия ва Беларусь ҳарбийлари иштирокида ўтаётган “Славян биродарлиги 2016” халқаро машғулотлари 3-9 ноябрь кунлари Сербияда ўтказилади.

Сербия ТИВ раҳбари маҳаллий журналистларнинг бу ишларни Ғарб хушламаслиги борасида берган саволларига жавоб берар экан, мамлакат ташқи сиёсатда мустақил ҳаракат олиб боришини айтди.

Сербия мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳамкорликдаги тактик-ҳарбий машғулотга Россиянинг 212 нафар десанти, Беларуснинг 56 нафар ҳарбий хизматчиси ва Сербиянинг 450 нафар аскар ва зобитлари иштирок этади.


 

Top