20:14 / 02.11.2016
8774

ФИФА қўмитаси йил мураббийлигига номзодларнинг рўйхатини маълум қилди

Фото: ФИФА матбуот хизмати

ФИФА футбол қўмитаси 2016 йилнинг энг яхши эркак мураббийи бўлиш учун номзодларнинг 10 кишидан иборат рўйхатини маълум қилди.

Топ-10 Хосеп Гвардиола («Бавария»/«Манчестер Сити»), Юрген Клопп («Ливерпуль»), Клаудио Раньери («Лестер Сити»), Крис Коулмэн (Уэльс терма жамоаси), Дидье Дешам (Франция терма жамоаси), Луис Энрике («Барселона»), Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм»), Фернанду Сантуш (Португалия терма жамоаси), Диего Симеоне («Атлетико»), Зайнидин Зидан («Реал») каби мутахассислардан ташкил топган.

Ғолибни аниқлаш учун ўтказиладиган сўровномада терма жамоалар мураббийлари ҳамда футболчилар (50 фоиз), шунингдек, мухлислар ва 200 нафардан ортиқ журналист иштирок этади.

3 номзоддан иборат якуний рўйхат 2 декабрь куни маълум қилинади. Ғолиб 9 январь куни Цюрихда бўлиб ўтадиган маросимда эълон қилинади.

Top