09:20 / 02.11.2016
4631

Франциянинг Кале шаҳрида муҳожир болалар иштирокида оммавий муштлашув юз берди

Фото: EPA

1 ноябрда кечки пайт Франциянинг шимолидаги Кале шаҳрида жойлашган муҳожирлар учун вақтинчалик лагерда болалар иштирокида оммавий муштлашув юз берди. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар бермоқда

Муштлашувда 100 дан кўпроқ балоғатга етмаган муҳожир болалар иштирок этган. Муштлашув эритреялик ва афғонистонлик ўсмирлар ўртасида чиққан. Муштлашув вақтида жиддий қурбонлар бўлмаган, полиция вазиятга тезда аралашиб, муштлашувни бостирган.

Бу воқеадан кейин лагердаги навбатчи полициячилар ва жандармлар сонини оширишга қарор қилинган.  

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Каледаги ноқонуний яратилган лагер бузиб ташлана бошланганди. Бироқ ҳукумат у ерда балоғатга етмаган болалар учун бир нечта контейнерларни қолдирганди. 2 ноябрда болалар ихтисослаштирилган марказларга тарқатиб юборилишлари кутилмоқда.

 

Top