10:54 / 02.11.2016
7067

Гвардиола: «Йигитлар учун хурсандман – биз дунёнинг энг яхши жамоасини илк марта енгдик»

Фото: Reuters

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Европа чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида «Барселона»га қарши кечган ва 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Барселона» дастлабки 30 дақиқа давомида фантастик ўйин кўрсатди. Бу вақт давомида биз кўп муаммоларга дуч келдик, аммо биринчи голимиз бизга катта ёрдам берди.

Иккинчи бўлимда кўплаб қарши ҳужумлар ташкил қилдик. Мен йигитлар учун хурсандман, улар илк марта жаҳоннинг энг яхши жамоасини мағлубиятга учратишди», — деган Гвардиола.

Top