15:43 / 02.11.2016
8777

Ироқ ҳарбийлари Мўсулга юришни тўхтатди

Фото: Reuters

Ироқ ҳарбийлари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Мўсул юришини вақтинчалик тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда Ироқ махсус қўшини генерали Ҳайдар Фадилнинг маълумотига асосланиб, Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, айни дамда Мўсул туманида кўриш даражаси паст ва намлик юқори. Чоршанба куни эрталаб шаҳарда тинчлик ҳукмрон бўлган, фақат айрим жойларда ўқ овозлари эшитилиб турган.

Америка разведкаси маълумотларига кўра, айни дамда шаҳарда ИШИД террорчилик ташкилотининг 3,5-5 минг жангариси бўлиши мумкин. Улар ҳукумат қўшинларига қарши қаттиқ қаршилик кўрсатмоқда.
 

Top