08:35 / 02.11.2016
6214

ОАВ: Шимолий Корея 72 соат ичида баллистик ракета синовини ўтказиши мумкин

Фото: IBTimes UK

Шимолий Корея ҳукумати 24-72 соат ичида "Мусудан" русумидаги ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракета синовини ўтказмоқчи. Бу ҳақда разведканинг охирги маълумотларидан хабардор бўлган амалдорларга иқтибос келтирган ҳолда Fox News хабар бермоқда

Уларнинг айтишича, бундай хулосага сунъий йўлдошлардан олинган суратлар асосида келинган. Шу билан бирга таъкидланишича, манбалар суратларда айнан нима тасвирланганини маълум қилишмаган. 

Амалдорлар Шимолий Корея ракеталарни тоғларда жойлаштирилган портатив отувчи қурилмалардан учириши мумкинлигидан хавотир билдиришган. 

 

Top