19:46 / 03.11.2016
4887

Сицилия бўғозида кема ҳалокатга учраши оқибатида 200дан ортиқ киши чўкиб кетди

Фото: AFP

Италиянинг Сицилия ороли яқинида, шу номдаги бўғозда қочқинлар минган кема ҳалокатга учради ва ундаги 200 нафардан ортиқ киши чўкиб кетди. Бу ҳақда БМТ маълум қилган.

"Ал-Арабия" телеканалида айтилишича, бу кема 2 ноябрь куни Ливия қирғоқларидан йўлга чиққанди. Ундагиларнинг аксар қисми Гвинея фуқаролари бўлган.

БМТнинг қочқинлар масаласи бўйича Олий комиссариати маълум қилишича, йил бошидан буён Ўрта Ер денгизида 4 мингга яқин киши чўкиб кетди. Сицилия сувларида назорат ишлари олиб борувчи "София" гуруҳи адмирали Энрико Кредендинонинг маълум қилишича, қурбон бўлганларнинг 3 минг нафарга яқини Ливия қирғоқлари яқинида ҳалокатга йўлиққан. Бу ҳудудларда халқаро миссиялар ҳаракатланишига рухсат берилмаган.

Йил бошидан буён Италияга денгиз орқали 155 минг муҳожир кириб келди. Бу ўтган йилнинг 10 ойидагига нисбатан 10 фоизга кўпроқдир.

Top