15:17 / 05.11.2016
12792

Брэд Питт фарзандларини Анжелина Жоли билан бирга қарамоғига олмоқчи

Фото: © EPA

Ҳолливуд юлдузи Брэд Питт расман судга мурожаат қилиб, ўзи ва рафиқаси Анжелина Жоли учун 6 нафар фарзанди васийлигини бирдек тақдим этишни сўраган. Бу ҳақда, People журнали ёзмоқда.

Питт адвокатлари томонидан Калифорния судига юборилган ҳужжатларда айтилишича, Питтни барча фарзандлари онаси билан яшаши, Брэд эса фақатгина уларни кўра олиши мумкинлиги тўғрисида Жоли билдирган таклиф қаноатлантирмайди. Бироқ, ҳозирча, бу масала юзасидан якуний қарор чиқарилмаган. 

Associated Press агентлиги хабарига кўра, суд қарорига Питтнинг фарзандларига номуносиб муомала қилгани хусусида олиб борилаётган тергов натижаси таъсир этиши мумкин. Жоли бундай ҳоллар бўлиб турганини таъкидлаётган бўлса, актёр бу айбловларни рад этмоқда. 

Одатда, Калифорния судлари аксар ҳолларда фарзандлар борасида ота ва онага бирдек васийлик ҳуқуқларини тақдим этади. Шу билан бирга, Жоли ва Питт суд қарорини кутмасданоқ, ўзлари келишиб олишлари ҳам мумкинлиги айтилмоқда. 
 

Top