Англия чемпионатининг 11-турида "Челси" ўз майдонида "Эвертон"ни қабул қилди. Учрашувни жуда яхши бошлаган "аристократлар" бутун ўйин давомида устунликга эга бўлишди ва рақиб дарвозасини бирин-кетин голлар урди. Шу тариқа, ўйин 5:0 ҳисобида "Челси"нинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувда Эден Азар дублга эришди.
Челси (Лондон) – Эвертон (Ливерпуль) – 5:0
Голлар: Азар, 19 (1:0); Алонсо, 20 (2:0); Коста, 42 (3:0); Азар, 56 (4:0); Родригес, 65 (5:0).
Огоҳлантиришлар: Боласье, 15; Джагелка, 30; Барри, 64.
Манба: tribuna.uz