14:23 / 07.11.2016
5896

ИШИД Мўсул атрофидаги 19 нефть қудуғини ёқиб юборди

Фото: AFP

Ироқдаги Мўсул шаҳрининг жанубий ҳудудларидан чекинаётган ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари 19 нефть қудуғини ёқиб юборишди. Бу ҳақида УНИАН нашри хабар берди. 

Манбага кўра, маҳаллий аҳоли нафас олишга қийналмоқда, аксарият уй ҳайвонлари ҳалок бўлмоқда. 

ИШИД жангарилари Мўсул атрофидаги яна 6 нефть қудуғини назорат қилишда давом этмоқда, уларнинг ҳам ёқиб юборилиш хавфи мавжуд. 

Октябрь ойи охирида ҳам ИШИД Ироқнинг шимолидаги Ал-Қаяра шаҳридан қочаётиб, барча нефть қудуқларини ёқиб кетганди. 

Америка разведкасининг маълумотига кўра, ҳозир Мўсулда тахминан 3,5-4 минг ИШИД жангариси қолган. 

Top