16:28 / 07.11.2016
6666

NASA Space X ракеталарининг хавфидан огоҳлантирмоқда

Фото: pixabay.com

NASA маслаҳат кенгаши аъзолари SpaceX компанияси космик кемаларининг астронавтлар билан бирга фазога чиқарилиши хавфидан огоҳлантирди. Бу ҳақида Wall Street Journalнашри хабар берди. 

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, SpaceX ракеталарини ёқилғи билан таъминлаш усули хавфсизлик қоидаларини бузади ва кема экипажи учун хавф туғдиради. Компания ракета ташувчиларида ультрапаст ҳароратга совутилган ёқилғи ишлатилади, шу боис ракетани ёқилғи билан тўлдиргандан сўнг ярим соат ичида ишга тушириш керак бўлади. Мутахассислар бундай қисқа вақт ичида астронавтларнинг ўз ўринларини эгаллашлари қийин эканлигини таъкидлашмоқда. Бироқ экипажи ўз ўрнида бўлган ракетани ёқилғи билан тўлдириш ҳам хавфсизлик қоидаларига зиддир. 

Бундан аввал Wall Street Journal сентябрь ойи бошида рўй берган Falcon 9 ракета ташувчисининг портлашига айнан уни ёқилғи билан тўлдириш усулини сабаб қилиб кўрсатганди. Шу муносабат билан ракеталарнинг ишга туширилиши номаълум вақтга қолдирилган.

Top