12:30 / 09.11.2016
7081

Дунёдаги энг катта планетарий қурилиши бошланди

Фото: gjczz.com

Шанхайда дунёдаги энг катта планетарий қурилиши бошланди. Бу ҳақида «Жэньминь жибао» газетасида маълум қилинди. 
 
Манбада таъкидланишича, қурилишга киритилган инвестиция тахминан 528 миллион юанни ташкил қилади. 

Шанхай планетарийси қурилиш бошқаруви масъул ходимининг сўзларига кўра, планетарийга ажратилган ернинг умумий майдони - 58,6 минг квадрат метр, қурилиш майдони эса - 38 минг квадрат метрдан ортиқ. Бу майдони бўйича дунёнинг энг катта планетарийси ҳисобланади. 
 
Шанхай планетарийси 2020 йилда очилиши режалаштирилмоқда. Унинг мавзуси - "Инсон ва коинот", уч  асосий зона ажратилган - "Уй", "Коинот" ва "Йўл". 
 

Top