15:54 / 10.11.2016
6645

LG K10 LTE мобил смартфони билан барча муаммоларни унутинг

Фото: LG

Ихчам, лекин кичик эмас, замонавий, лекин бачкана эмас, кўп функцияли, лекин ҳаддан зиёд юкланмаган, қиммат эмас, лекин арзон ҳам эмас, бутун оила учун, лекин ўзига хос – буларнинг барчаси сиз қидирган телефон параметрларига тўғри келса, демак, LG’нинг К10 LTE моделига эътибор қаратадиган вақт келди.

Кенг ҳажмли функционал, махсус эргономика ва LG K10 LTE смартфонининг бир-бири билан уйғунлашмайдигандек туюлган параметрларининг уйғунлашуви ҳар қандай вазиятда ва шароитда ҳаракатларнинг тўлиқ эркинлиги билан таъминлайди.

Фото: LG

Кўпинча тасодифий йўловчилардан суратга олиб қўйишни сўрагимиз ёки дўстларимиз билан алоҳида, оиламиз билан алоҳида расмга тушгимиз келмайди, аммо фотожамланмамизни яхши расмлар билан тўлдиргимиз келади. 5 мегапикселли олд камера ёрдамида «Бир ишора билан фотосъёмка» опцияси ҳаётимизнинг энг бахтли онларини энг қизиқ ракурслардан суратга олиб сақлаш имконини беради. Сизга керак бўладигани – фақат қизиқарли ғоя. Камерага кафтингизни кўрсатасиз, муштингизни тугасиз ва уч сонияли вақт ичида ўйланган ҳолатга кирасиз. Камеранинг автоматик ёритиш функцияси туфайли эса ҳаттоки тим қоронғида ҳам оригинал ва сифатли селфи қилиш мумкин.

Фото: LG

13 мегапикселли асосий камерага келадиган бўлсак, у билан шахсий электрон архивда суратларни сақлаш янада осонлашди. Барча оила аъзолари тўпланганда ёки катта болалар жамоаси йиғилганда мобил сураткаш доим тайёр туриши керак. Ўнлаб, эҳтимол юзлаб ноёб кадрлар кўз олдимиздан учиб ўтади. К10 LTE эътиборга лойиқ барча лаҳзаларни муҳрлай олади – экранга қўл теккизсангиз бўлди, сурат тайёр. Саноқли миллисонияларда камера барча муҳим параметрларни созлаб қўяди.

Фото: LG

5,3 дюймли дисплей 2300 мА/соат аккумулятор ҳамда 1,14 ГГц частотали саккиз ядроли процессор билан бирга геймерларга севимли ўйинларидан, киноманларга эса — фильмлардан баҳраманд бўлиш имконини беради. Агар сиз интернет ва мобил алоқанинг фаол фойдаланувчиси бўлсангиз, LGК10 LTE мобил алоқа технологияларининг тўлиқ мажмуини таклиф қилади, 4G ҳам шулар жумласидандир. OS Android базасидаги иловаларининг ўсиши, 16 Гб флеш-хотира ва 32 Гб гача бўлган хотира картасини инобатга оладиган бўлсак, захира – салмоқлигина.

LG K10 LTE замонавий смартфони билан хотирадаги етишмовчилик, фотосъёмка пайтидаги ноқулайликларни буткул унутасиз.

LG интернетда

Facebook
Instagram
LGblog.uz
Mover.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top