18:48 / 10.11.2016
7661

НАТО Трамп ғалабаси туфайли АҚШ томонидан молиялаштириш қисқартирилишидан хавфсирамоқда

Фото: Reuters

Дональд Трампнинг АҚШ президенти бўлишидан кейин НАТО томони расмий Вашингтон ташкилот батальонлари Болтиқ бўйи ва Польшада жойлаштирилиши учун ажратадиган маблағларини кескин камайтириши мумкинлигидан ташвишга тушмоқда. Бу ҳақда Les Echos хабар ёзган.

Нашрнинг қайд этишича, европаликлар Трампнинг Россия ҳақидаги гаплари туфайли ташвишга тушган. НАТО бош офисида кейинги воқеаларни хавотир билан кутиб олишган.

Нашрда ёзилишича, НАТО вакиллари Трамп ўз сайловолди кампанияси давомида Европа давлатларидан АҚШ уларни ҳимоя қилиши учун пул талаб қилиши ҳақида айтгани, шунингдек, «аксилрус фаолият»ни бас қилишга чақириқлар билан чиқишлар қилганини эслаб қолишди.

2016 йилнинг июлида Шимолий Атлантика альянси саммити якунларига кўра, Эстония, Латвия, Литва ва Польшада 4 батальон жойлаштириш бўйича қарор қабул қилинганди. Эстонияда британияликлар батальони, Латвияда — канадаликлар батальони, Литвада — немисларнинг, Польшада эса америкаликлар батальони жойлаштирилиши кўзда тутилган. 

Батальонлар 2017 йилда ротация асосида жойлаштирилади. 

Россия НАТО томонига бу қарор юзасидан расмий норозилик билдирганди.

Top