16:37 / 10.11.2016
3735

Парижда муҳожирларни қабул қилувчи илк марказ очилди

Фото: Reuters

10 ноябрь куни Франция пойтахтдан шимолда жойлашган Порт де ла Шапель шаҳрида муҳожирларни қабул қилувчи илк марказ ўз ишини бошлади. AFP агентлиги хабрига кўра, у 400 нафар одамни қабул қилишга мўлжалланган.

Тахминларга кўра, марказ ҳар куни 50 нафардан 80 нафарга яқин муҳожирни қабул қилади. У ерда уларни турли ассоциациялардан келган кўнгиллилар ва фаоллар кутиб олади. Париж мэрияси берган маълумотга кўра, марказда бўлиш чекланган - 10 кун. Агар гап бошпана сўраётган қочқинлар ҳақида кетаётган бўлса, улар Париж ташқарисидаги аҳоли яшаш манзилларига ўхшаш ерларга олиб борилади. Қолган ноқонуний муҳожирлар чиқариб юборилади.

Париж ҳукумати муҳожирларнинг бошпана билан боғлиқ муаммосига анчадан бери ғамхўрлик қилиб келади: муҳожирлар кварталлардан ташқари, йўлакларда ва метро йўлларида яшаб келишади.

Top