07:51 / 10.11.2016
5966

Пентагон Сурия ва Ироқда ўз ҳаво зарбаларидан ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари сонига ойдинлик киритди

Фото: Getty Images

АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг Ироқ ва Сурияга берган ҳаво зарбалари оқибатида 64 нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги. Гап 2015 йил ноябридан 2016 йил ноябригача бўлган бир йил муддат давомида берилган 24та ҳаво зарбаси ҳақида бормоқда. 

Америка ҳарбий мулозимларининг сўзларига кўра, учувчилар ушбу зарбаларни бериш чоғида тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонларга йўл қўймаслик учун имкон қадар уринишган. 

Умуман, 2014 йилдан бери мазкур минтақадаги ҳарбий амалиётларда, Ироқ ва Сурияа 12 мингдан ортиқ ҳаво зарбаси берилган. АҚШ кучлари 114 нафар тинч аҳоли вакилининг умрига зомин бўлган. 

 

Top