12:07 / 10.11.2016
5208

Санжар Файзиев ва Оқгул Омонмуродова ITF томонидан ўтказилаётган турнирларнинг чорак финалига йўл олди

Фото: tennis.by

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Словакияда ўтказилаётган “Peugeot Slovak Open – 2016” халқаро турнирининг яккалик баҳсларини  муваффақиятли бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Д.Истомин биринчи даврада мезбонлар вакили Томас Лискага қарши кортга чиқди. Тенг курашлар остида ўтган учрашувнинг биринчи сетида Денис Истомин тайбрекда ғалаба қозонган бўлса, иккинчи сетда 6:1 ҳисобида зафар қучди ва иккинчи даврада украиналик Сергей Стаховский билан рақобатлашадиган бўлди.

Санжар Файзиев ва Оқгул Омонмуродова Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан Кувайт ва Беларусда ўтказилаётган нуфузли турнирларнинг чорак финалига йўл олди.
О.Омонмуродова Беларусда ўтаётган мусобақанинг иккинчи даврасида руминиялик Ирина Мария Барани 6:1, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди тажрибали теннисчимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритиш учун россиялик Анна Калинская билан куч синашади.

С.Файзиев Кувайтдаги турнирнинг иккинчи даврасида нидерландиялик Пол Монтебанни 6:0, 6:3 ҳисобида енгди.  Санжар чорак финалда франциялик Ронан Жонкурни синовдан ўтказади.
 

Top