19:12 / 10.11.2016
12099

Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Иорданияни мағлуб этди

ЖЧ-2018 саралашидаги Жанубий Кореяга қарши навбатдаги ўйин арафасида Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Ўйинда кўк рангли либосда ҳаракат қилган Самвел Бабаян қўли остидаги терма жамоа кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувнинг 45-дақиқасида Одил Аҳмедов томонидан жарима майдонига оширилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаган Игорь Сергеев учрашувдаги ягона гол муаллифи бўлди.

Энди Ўзбекистон вакиллари 15 ноябрь куни Жанубий Корея термасига қарши сафар учрашувини ўтказади.

Ўзбекистон - Иордания 1:0 (1:0)
Гол: Игорь Сергеев (45)
Огоҳлантиришлар: Вадим Афонин (23), Сервер Жепаров (44), Анзур Исмаилов (83), Жавоҳир Соҳибов (87) — Ёсин Бахит (34), Маҳмуд (87)
Ўзбекистон: Александр Лобанов, Даврон Ҳошимов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Виталий Денисов (Станислав Андреев 46), Одил Аҳмедов (Сардор Рашидов 46), Вадим Афонин (Азиз Ҳайдаров 72), Отабек Шукуров (Жавоҳир Соҳибов 65), Сервер Жепаров (Александр Гейнрих 46), Элдор Шомуродов (Жалолиддин Машарипов 59), Игорь Сергеев.
Иордания: Ал-Фитианий, Ар-Равашда, Ҳаттоб, Заваҳра, Ад-Дмейрий, Абу Амара (Салим 82), Ал-Муржан (Маҳмуд 68), Ҳасан, Бахит (Сулаймон 80), Равшда, Солиҳ.

Top