23:57 / 11.11.2016
8075

Лос-Анжелес аэропортида Airbus A380 самолёти шатакка олувчи машина билан тўқнашиб кетди

11 ноябрда Лос-Анжелес аэропортида Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпаниясига тегишли Airbus A380 йўловчи самолёти шатакка олувчи машина билан тўқнашиб кетди. 

Хитойнинг CCTV телекомпанияси твиттерда маълум қилишича, ноодатий вазият самолёт парвози олдидан юз берди.

"Синьминьван" сайти маълумотларига кўра, самолёт CZ0328 рейси билан Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрига учиши керак бўлган. Таъкидланишича, самолёт олд шассисининг таянчи билан шатакка олувчига урилган ва оқибатда уни мажақлаб юборган. 

Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

 

Top