22:48 / 11.11.2016
11902

Пентагон раҳбари Трампга Россия билан Сурия бўйича ҳамкорлик қилмасликни тавсия қилди

Фото: Getty Images

Пентагон раҳбари Эштон Картер АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трампга Россия билан Сурия бўйича ҳамкорлик қилмасликни тавсия қилди. У бу ҳақда CBS This Morning дастури эфирида айтиб ўтди. 

"Руслар, агар эсласангиз, Сурияга террорчиликка қарши курашиш ва Асадни олиб ташлашда ёрдам бериш учун келишларига ваъда беришганди. Бироқ улар уни ҳам, буни ҳам қилмадилар. Улар Асадга ёрдам бермоқдалар, бу эса Сурия фуқаролик урушидаги алангани кучлироқ авж олдирмоқда", деб айтди Картер ва Трампга "руслар тўғри иш қилишни бошлашмагунча, улар билан иш олиб бормасликни" маслаҳат қилди.

 

Top