09:37 / 12.11.2016
8152

Америкалик актёр Роберт Вон оламдан ўтди

Фото: © RIA

Америкалик актёр Роберт Вон 83 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Hollywood Reporter журнали хабар бермоқда.

Актёр “Ёш филадельфияликлар” картинасида ижро этган иккинчи пландаги роли учун 1960 йил “Оскар” мукофотини қўлга киритган эди.
Маълумот учун: Роберт Вон 1932 йилнинг 22 ноябрь куни Нью-Йоркда таваллуд топган.  У “Виртуозлар”, “Элчи”, “Ташхис: қотиллик”, “Жо хонадони” ва бошқа кўплаб фильмларда роль ижро этган.

 

Top