08:34 / 12.11.2016
9999

БМТ: "Араб баҳори" Яқин Шарққа 614 млрд долларга тушди

Фото: Getty Images

"Араб баҳори" Яқин Шарқ давлатлари иқтисодиётига 614 млрд долларга тушди, деб хабар бермоқда БМТнинг Ғарбий Осиё бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ҳисоботига иқтибос келтирган ҳолда RT телеканали. Бу қиймат ихтилофгача прогноз қилинган ялпи ички маҳсулотнинг 6 фоизига тенгдир. 

Ҳисоб-китоблар Яқин Шарқ давлатлари бўйича бу минтақада ғалаёнлар бошланишигача берилган иқтисодий прогнозлар асосида ўтказилди. Ҳужжатда таъкидланишича, ихтилофнинг 6-йилига келиб биргина Суриянинг кўрган зиёни 265 млрд долларни ташкил қилмоқда. 

Мутахассисларнинг фикрича, ҳозирда кузатилаётган нефть нархининг тушиши Яқин Шарқ давлатлари иқтисодиётига ижобий таъсир қилади, бироқ минтақа ҳамон халқаро ҳамжамиятнинг кучли кўмагига муҳтож.

 

Top