23:18 / 12.11.2016
7490

Эрон 130 млрд долларлик нефть шартномалари имзоламоқчи

Эрон халқаро компаниялар билан 130 млрд долларлик нефть шартномалари имзоламоқчи, деб маълум қилди Эрон нефть вазири ўринбосари Амир Замони Нийя.

"Келажакда нефть бўйича 130 млрд долларлик шартномалар имзоланиши мумкин. Айни вақтда нефть соҳасидаги энг нуфузли халқаро компаниялар билан музокаралар ўтказилаётган 11 та лойиҳа бор", деб маълум қилди Нийя Mehr ахборот агентлигига. 

Нийянинг айтишича, Эрон Франциянинг Total компанияси билан Жанубий Парс конининг "17-фазаси"ни ривожлантириш бўйича якуний келишувни имзолаш бўйича музокаралар ўтказмоқда. Келишувнинг нархи 4,7 млрд долларга баҳоланмоқда.

Таъкидланишича, Эрон, шунингдек, Буюк Британиянинг Shell ва British Petroleum, Россия ва Хитой компаниялари билан ҳам музокаралар ўтказмоқда.   

Жанубий Парс Форс кўрфази марказий қисмидаги шельфда жойлашган улкан нефть-газ кони бўлиб,  Эрон соҳилбўйидан 100 км узоқликда жойлашган. Коннинг умумий газ захираси 12 трлн куб метрни ташкил қилади. Жанубий Парс-11 лойиҳасининг ишлаб чиқариш қуввати кунига 370 минг баррель нефть эквивалентига тенг бўлади. 

 

Top