16:06 / 12.11.2016
54919

Фотожамланма: Обама ҳам барчага ўхшаш оддий бир инсон

Барак Обаманинг сураткаши Пит Соуза 8 йил давомида давлат раҳбарининг ёнида бўлиб, унинг профессионал сураткаши сифатида хизмат қилмоқда. Сураткаш BBC Newsnight'га берган қисқа интервьюсида ўтган йиллар давомида Обаманинг 2 миллион сурати йиғилиб қолганини айтиб, улардан  баъзиларини нашрга тақдим этди. 

1983-1989 йилларда Рональд Рейганнинг сураткаши бўлган Соузанинг сўзларига кўра, у Обаманинг илк суратини 2005 йилда, унинг сенаторлик даврида олган: "У Қизил майдон атрофида сайр қилиб юрарди ва ҳеч ким уни билмасди", - дейди сураткаш. Шу воқеадан 4 йил ўтиб эса, Барак Обама АҚШнинг 44-президенти этиб сайланди. 

Қуйида Соузанинг Обама иштирокидаги ажойиб суратларидан баъзиларини томоша қилишингиз мумкин.

1. Барак Обама ва Элла Родес, Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи ўринбосари Бен Родеснинг қизи

2. АҚШ президенти Барак Обама Лоуренс Липскомб билан мушт уриштирмоқда

3. Кичик болакай президентнинг сочларини ушлаб кўриб, ўзининг сочлари билан таққосламоқда

4. Обама Ямайкани тарк этмоқда

5. Обама ҳазиллашиб тарозини босиб турибди

6. АҚШ президенти Барак Обама турмуш ўртоғи Мишель Обама билан биргаликда шаҳзода Жорж билан суҳбатлашишмоқда

7. Барак Обама Элла Родес билан ўйнамоқда

8. Бо билан беллашув

9. Оқ уйдаги оилавий портрет

10. Президент 3 ёшли Ўргимчак-одам билан ўйнамоқда

11. Бир ёшли Линкольн Роуз Смит юришни ўрганмоқда

12. Барак Обама унга мактуб битган кишилар билан пицца тановул қилмоқда, Колорадо штати

13. Овал хонадаги расмий учрашувни кутиб

14. АҚШ президенти Барак Обама супермаркетда шафтоли мазасини татиб кўрмоқда

Top