19:20 / 13.11.2016
13405

Сомали президенти бутун дунёдан кўмак сўрамоқда

Фото: Getty Images

Сомали президенти Ҳасан Шайҳ Маҳмуд Африка шохи ҳудудида авжига чиққан кучли қурғоқчиликдан азият чеккан мамлакати аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш илтимоси билан халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Мен халқаро ҳамжамиятга вазият ёмонлашишни бошламагунча дарҳол Сомали халқига ёрдамга келиши илтимоси билан мурожаат қилмоқдаман. Ёрдам жуда тез керак, айниқса қурғоқчиликдан азият чеккан ҳудудларда", деб айтган Сомали президенти.  

БМТ маълумотларига кўра, 2016 йил сентябрь ҳолатига кўра, Сомалида озиқ-овқат етишмаслигига рўбарў келган умумий аҳоли сони 5 млн кишидан ошиб кетди, бу эса мамлакат аҳолисининг 40 фоиздан кўпроғини ташкил қилади. Сомали ҳукумати берган расмий ҳисоботда таъкидланишича, 5 ёшдан катта 300 мингдан кўпроқ бола мунтазам равишда кучли меъёрида овқат емасликдан азият чекади.

 

Top