19:05 / 14.11.2016
5544

“Севинч” тўққизинчи маротаба Ўзбекистон кубогини қўлга киритди

Тошкентдаги “ЖАР” стадионида футбол бўйича хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Унда Қаршининг “Севинч” жамоаси амалдаги кубок соҳиби Бекободнинг “Металлург W” жамоасига қарши майдонга тушди. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган ўйинда “Севинч” клубида тўп сураётган Феруза Турдибоева ҳамда Зебо Жўраева “Металлург W” дарвозасини аниқ нишонга олиб, жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа “Севинч” жамоаси тўққизинчи маротаба Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.

 

Top