14:53 / 15.11.2016
6635

Корея прокуратураси Samsung компанияси бўлимида тинтув ўтказди

Фото: © EPA

15 ноябрь куни Жанубий Корея прокуратураси Cheil Worldwide компанияси бош қароргоҳида тинтув ишларини олиб борди. Бу компания Samsung концернининг реклама бўйича шўъба корхонаси ҳисобланади. Ушбу тергов ҳаракатлари республика президенти Пак Кин Хенинг дугонаси Чхве (Цой) Сун Силь иши билан боғлиқ. 

"Тинтув чоғида компьютер қаттиқ дисклари, бухгалтерлик ҳужжатлари ва Чхве Сон Силь ишига алоқадор бошқа ҳужжатлар тўпламлари олинган", - дейилади прокуртура ахборотномасида. Терговчилар компанияни Чхве Сун Силь ва қизи томонидан Германияда таъсис этилган фирмасига 3 млн доллар миқдорида маблағ ўтказишга алоқадорликда гумон қилмоқда. 

Бугун, шунингдек, терговчилар Lotte Group раиси Син Дон Бинни ушбу иш доирасида сўроқ қилган. Бундан аввал, Жанубий Кореянинг Hyundai Motor каби йирик компаниялари раҳбариятлари ҳам кўрсатма берган эди. Прокуратура шу ҳафтада мамлакат президенти Пак Кин Хени ҳам сўроқ қилишни режалаштирган.

Top