14:36 / 15.11.2016
6030

LG Super UHD телевизорлари – миллиарддан ортиқ рангларни ўзида мужассам этган ажойиб тасвир ва юқори контраст

LG  SUPER UHD 4K телевизорлари – бу юқори аниқликдаги ажойиб тасвирни таъминловчи телевизорлар. LG’нинг SUPER UHD телевизорлари дисплейининг кенгайтирилган ранг имкониятлари ёрқин, жонли ва табиий рангларни акс эттиради ва Сизда мисли кўрилмаган таассуротлар қолдиради.

LG SUPER UHD телевизорлари миллиарддан ортиқ турфа хил ранглар тасвирини аниқ етказиб беради, бу стандарт  LED телевизор имкониятларидан ўртача 64 баробар кўпдир. LG SUPER UHD’нинг асосий устунлиги – бу тасвир сифати ва табиий рангларни етказиб беришдаги аниқлиги. Юқори аниқликдаги тасвир сирларидан бири махсус ишлаб чиқилган IPS 4K quantum display матрицасидадир. У ҳар қандай бурчак остида асл рангларни етказиб беради. Ultra Luminance технологияси ёритиш тизимини ўзгартирди, энди Сизнинг видеоингиз янада ёрқинлашади!

LG SUPER UHD телевизорлари томонидан қўлланувчи Dolby Vision ва HDR10 технологиялари тасвирни янада ёрқинлик ва аниқлик билан таъминлайди. Dolby Vision форматидаги кўплаб янги фильмлар ва телекўрсатувлар Сизга видеодан тўлиқ баҳра олиш имконини беради.

Dolby Vision – бу айни пайтда премиум видео-контентини етказувчилар томонидан қўлланувчи, юқори динамик диапазон (HDR) ва кенгайтирилган ранглар кўламини уйғунлаштирган видео формати. Бозордаги аксарият мониторлар ва телевизорлар ҳозирча техник жиҳатдан унга тўғри келмайди, айнан шунинг учун LG SUPER UHD телевизорлари телевидение дунёсида мутлақо янги инновациялар туркуми ҳисобланади.

LG муҳандислари ТВ томоша қилишдан ҳақиқий таассуротлар олиш учун телевизорларга дунёнинг етакчи аудиотизим ишлаб чиқарувчиси harman/kardon билан ҳамкорликда яратилган юқори сифатли товуш тизимини ўрнатишди. LG ультра-юпқа Cinema Screen минимал ҳажмли дизайнини яратди, бу тасвирнинг экран чегарасидан ташқарига чиқаётгандек тасаввур уйғотади.

LG интернетда

Facebook
Instagram
LGblog.uz
Mover.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top