18:40 / 15.11.2016
15973

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони қиролига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони подшоҳига унинг акаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга таниқли давлат ва жамоат арбоби, Подшоҳнинг акаси, шаҳзода Турки бин Абдулазиз Ол Сауднинг вафоти муносабати билан самимий таъзия изҳор этиб мактуб йўллади ҳамда марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик ва далда сўзларини билдирди", дейилган ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Туркий бин Абдулазиз ас-Сауд 12 ноябрь, шанба куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг 84 ёшида оламдан ўтди.

Top