16:36 / 16.11.2016
7309

Икки янги дрон намойиш этилди: Inspire 2 ва Phantom 4 Pro (видео)

DJI икки янги дронини намойиш қилди: Phantom 4 профессилонал версияси ва янгиланган Inspire. Droneflyers нашри шу ҳақида маълумот берди. 

Inspire 2 дрони RAW-видео олувчи 5К камера билан таъминланган бўлиб, у соатига 108 километр тезликда ҳаракатланишга қодир. Парвоз вақти иккиламчи аккумулятор ҳисобига 27 дақиқагача оширилган. Шунингдек унга тўқнашувлардан ҳимояланиш тизими,  Apple ProRes кодеклари ва совуқ ҳаводаги парвозлар учун батареяларни иситиш мосламаси қўшилган. 

Phantom 4 Pro кенжа модели энди тўрт томондан бурилиш сенсорларига эга, парвознинг оширилган вақти ва тезлиги - соатига 50 километргача. Асосий эътибор камерага қаратилган: динамик диапазон кенгайтирилган, бир сонияда 60 кадрни қўллаб-қувватловчи тизим ҳамда диафрагма назорати қўшилган.

Эндиликда Phantom 4 Pro билан бирга экран ўрнатилган янги пультни ҳам буюртма қилиш имкони пайдо бўлди. 

Inspire 2 дронининг бошланғич нархи 2999 долларни ташкил қилмоқда. Phantom 4 Pro кенжа модели баҳоси эса классик пульт билан - 1499 доллар, янги пульт билан - 1799 доллар. 

Top