15:08 / 16.11.2016
6598

Видео: Испания терма жамоаси футболчилари "ҳайкалларга айланди"

Англия терма жамоасидан қолишмаган ҳолда Испания термаси ҳам Mannequin Challenge флешмобига қўшилди.

Жамоа футболчилари Англияга қарши кечган ва охирги дақиқаларда урилган 2 гол орқали дуранг натижага эришилган ўртоқлик учрашувидан кейин кийим алмаштириш хонасида Mannequin Challenge флешмобини ташкиллаштиришди.

Бу флешмобга кўра, хонадаги кишилар камера уларни тасвирга айланиб чиққунига қадар бир нуқтада ҳаракатсиз қотиб туради ҳамда "вақт тўхташи" эффекти ҳосил қилинади.

Бундан олдинроқ, Англия терма жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди Испанияга урган голини нишонлашда жамоадошлари билан шу флешмобни уюштирган хабар қилинганди.

Top