13:01 / 16.11.2016
4343

VW АҚШ ҳукумати билан келишди

Фото: Egocar.pl

Германиянинг Volkswagen автоконцерни Американинг экология агентлиги билан 80 мингга яқин Audi, VW ва Porsche автомобилларини харид қилиш ёки таъмирлаш бўйича келишувга эришди. Бу келишув 3 литрли дизель двигателлар ўрнатилган автомобилларга тегишлидир. Шу билан ис гази чиқариш билан боғлиқ можаронинг поёни кўринмоқда, деб хабар қилган Bloomberg агентлиги. 

Калифорния ҳаво захиралари кенгаши ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги билан эришилган келишувга мувофиқ, Volkswagen 60 мингга яқин машинани таъмирлаш ва таъмирга яроқсиз ҳолга келиб қолган 19 минг атрофидаги жуда эски автомобилларини харид қилишга рухсат олади. Режага кўра, таъмирланувчи машиналарнинг дастурий таъминоти янгиланади, шу билан компания 4 млрд долларга яқин маблағини тежаб қолиши мумкин бўлади. 

Бундан аввал, Volkswagen соҳадаги рекорд даражадаги топон пули -16,5 млрд доллар тўлашга рози бўлган эди. 2 литрлик дизель двигателларига эга 500 минг машинанинг ёқилғи сарфига оид муаммоларни ҳал этиш мақсадида шундай келишувга эришилганди. Эндиликда, компания йирик ҳажмли двигателлари борасида ҳам шундай келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда. 

Ўтган йили, компания раҳбарияти, дунё бўйича 11 млн дизель автомобилларига, АҚШ экологик талабларини четлаб ўтишга имкон берувчи махсус дастур ўрнатилганини тан олган эди. 
 

Top