15:53 / 17.11.2016
7460

АПЛ футболни ўзгартириши мумкин бўлган яна бир янгиликни синовдан ўтказмоқда

Англия премьер-лигаси ташкилий қўмитаси ўйинларда видеотакрорлар технологиясини киритиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг ёзишича, АПЛ жорий мавсум учрашувларида норасмий равишда ушбу технологияларни синовдан ўтказиб кўрган. Натижада экспертлар ҳозиргача чемпионат доирасидаги 12та учрашувни кўриб, унда ҳакамнинг видеоассистенти ёрдамида кўриб чиқилиши мумкин бўлган 2-4 ҳакамнинг тортишувли қарорларини аниқлашган. Норасмий синовларда ассистентда бош ҳакам билан алоқага чиқиш имконияти бўлмайди.

Агар ушбу тажриба муваффақиятли деб топилса, келгуси йилда АПЛ видеотакрорларни расмий равишда синов учун жорий қилиниши ва ҳакамларни видеоассистентлар билан алоқага чиқишига имконият яратиб бериши мумкин.

Top