12:16 / 17.11.2016
5455

Қозоғистон ҳукумати фуқароларини терактлар олдини олишда кўрсатилган ёрдам учун мукофотлайди

Фото: © РИА Новости

Қозоғистон ҳукумати терактлар олдини олишда ўз маълумотлари билан ёрдам кўрсатган фуқароларга пул мукофотлари тўлашни жорий этиш ҳақидаги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда давлат нашрлари хабар тарқатган.

"Терроризм актлари амалга оширилиши олдини олиш ёки тўхтатишда ёрдам кўрсатувчи маълумотлар берган фуқароларни мукофотлаш тартиби тўғрисида"ги ҳужжат 2017 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Ҳужжатга кўра, теракт олдини олишда ёрдами тегувчи маълумот берган шахсларга 750-1000 ойлик ҳисоблаш индекси миқдорида мукофот белгиланади. Айни вақтда Қозоғистонда 1 ОҲИ миқдори 2121 тенге (6,2 доллар АҚШ доллари).

"Ҳудудий органлар 3 иш куни мобайнида фуқароларга терактлар эҳтимоли ҳақида маълумот берувчилар мукофотланиши ҳақида хабар етказишлари керак", — дейилган қарорда.

Бу қарор Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси томони ташаббуси билан ишлаб чиқилган.

Top