14:23 / 17.11.2016
11035

Моуриньо «МЮ» учун янги Дрогба топди

Шотландиянинг «Селтик» клуби ва Франция ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Муса Дембеле фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатган.

Манбанинг ёзишича, «қизил иблислар» 20 ёшли футболчини январдаги трансферлар ойнаси вақтидаёқ қўлга киритишни истамоқда. Бироқ «Селтик» футболчини қўйиб юбориш ниятида эмас. Ўз навбатида Дембеле ҳам Шотландия премьер-лигасида зафар қучишни истамоқда.

Хабар қилинишича, Моуриньонинг шахсан ўзи уч марта Дембелени жамоаларига жалб қилиш юзасидан кузатиб борган. У «Челси»да ишлаб юрган пайтларида Дембелени Дрогбага тенглаштирганди.

Жорий мавсумда Муса «Селтик» таркибида 24 расмий учрашувда майдонга тушган бўлиб, 16 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган.

Top