17:36 / 17.11.2016
8468

Талгат Тожуддин: Терроризмнинг Ислом ва иймонга умуман алоқаси йўқ

Фото: TACC

Россия Мусулмонлари марказий диний бошқармаси раиси, Олий муфтий Талга Тожуддин ТАСС агентлигига берган интервьюсида, 9-10 ноябрда Уфа шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференция якунлари хусусида ўз фикрларини билдирди. "XXI аср таълимида Ислом қадриятлари ва илғор ғоялари" мавзусида бўлган анжуманда Ислом таълими ва кадрлар тайёрлаш муаммолари борасида ошкора баҳс-мунозаралар бўлиб ўтган. 

Тожуддиннинг сўзларига кўра, анжуманнинг яна бир диққат қаратган мавзуси деярли бутун Ислом дунёсини қамраб олган экстремизм ва терроризм тўлқини бўлган. Хусусан, араб баҳори, АҚШ етакчилигидаги коалициянинг Ироққа бостириб кириши, Суриядаги саъй-ҳаракатлари кенг муҳокама қилинган. 

“Терроризм ҳамда экстремизм Ислом ва бошқа ҳар қандай анъанавий динларга умуман алоқаси йўқдир. У ҳақиқий фитна бўлиб, биринчи галда мусулмонларнинг ўзларига қарши қаратилгандир. Бу фитнанинг акс-садоси эса, Европада ҳам Россияда ҳам эшитилмоқда. Анжуманда биз терроризм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишини қоралаб, барча мамлакатларни халқаро терроризмга қарши курашишда бирлашишга чақирдик”, - деган Россия мусулмонлари Олий муфтийси. 

Top