09:28 / 18.11.2016
21323

Imzo Akfa ҳамкорлари учун биринчи савдо уйи очилди

2016 йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистон хусусий тадбиркорлари учун муҳим ҳодиса бўлиб ўтди – Imzo Akfa ҳамкорлари учун биринчи савдо уйи очилди. Махсус жиҳозланган иншоот тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмларнинг тўлиқ ассортименти, қўшимча материаллар ва ҳатто қурилиш аксессуарлари ҳамда компания ҳамкорлари учун махсус кийимларни ўзида жамлаган. 

Савдо уйи якка тартибдаги тадбиркорлар қулайлиги ва уларга ишончли ҳамкорлик кўрсатиш учун яратилди. Ҳар бир ҳамкор ўз мижозларига уй учун тайёр ечимлар, тўлиқ ассортиментдаги бутловчи қисмларни намойиш этиш, кредит олиш ва шартнома имзолаш имконини қўлга киритади. 
 

Тадбиркорлар ва мижозлар ҳамкорлик қилувчи очиқ майдон шахсий ШОУ-РУМ жиҳозларига кетадиган харажатларни қисқартириш, ишлаб чиқариш жараёнлари билан батафсил танишиш,  ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш, бизнесни юқори даражада юритиш учун қўшимча материалларни қўлга киритиш ва кўрсатилаётган хизматлар сервисига диққатни қаратиш имконини беради. Оддий қилиб айтганда, ImzoAkfa’нинг ҳамкорларга мўлжалланган савдо уйи бу бизнес субъектлари учун улкан шоу-румдир, асосий мақсад – Ўзбекистонда юқори сифатли товарлар ва хизматларни тақдим этиш. 
 

Ҳамкорлар учун ImzoAkfa савдо уйининг тантанали очилишга 200 нафардан ортиқ меҳмон – қисқа муддатли ҳамкорлик давомида биргаликда иш олиб боришнинг самарадорлигини тўлиқ ҳис қилишга улгурган кичик ва ўрта бизнес вакиллари таклиф этилди. Уларнинг энг фаоллари қуйидаги номинацияларда мукофотларни қўлга киритишди: энг талабчан, энг ишбилармон ва энг меҳнаткаш ҳамкор. 
 

Ишлаб чиқаришнинг юқори технологик автоматлаштирилган линияларини жорий этиш туфайли миллий маҳсулот сифати ғурур билан “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” дейиш имконини беради. ImzoAkfa яхши ният билан йўлга қўйилган ҳамкорликни қадрлайди ва асосий мақсади Истеъмолчига ҳақиқатдан ҳам юқори сифатли маҳсулотни  етказиш учун барча ишбилармонларга ҳамкорликни таклиф этади. Фақат бирлашибгина Истеъмолчининг эҳтиёжини максимал даражада самарали қондиришга эришиш мумкин. 
 

Imzo Akfa  савдо уйи манзили: Учтепа тумани, М.Шайхзода кўчаси, 1-а уй
Хуш келибсиз! 

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top