20:38 / 18.11.2016
11985

Қозоғистоннинг янги вазир ўринбосари мансабдор шахслар ҳақидаги тасаввурни ўзгартирмоқда

Қозоғистон мудофаа ва аэрокосмик саноат вазир ўринбосари Арман Рамазонов спорт билан фаол шуғулланади ва саёҳат қилишни яхши кўради. Рамазонов ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мунтазам равишда ўз суратлари билан бўлишади. Nur.kz нашри шу ҳақида ҳикоя қилди

Қозоғистон республикасининг янги мудофаа ва аэрокосмик вазир ўринбосари 1978 йилнинг 18 февралида Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Уст-Каменогорскда таваллуд топган. 

Арман Рамазонов 3 олий маълумотга эга - 2000 йилда у Шарқий Қозоғистон техника университетининг муҳандислик факультетини тугаллади. 2002 йилда эса у Қозоқ давлат юридик академиясини тамомлади. 

2004-2006 йилларда Аманжолова номидаги Шарқий Қозоғистон давлат университетида молия ихтисослиги бўйича таълим олди. 

2016 йилнинг апрелида Арман "Iron man" мусобақасида I ўринни эгаллади. Бу ҳақида унинг Facebook'даги саҳифасидан билиб олиш мумкин. 

ФОТО: FАCEBOOK / АРМАН РАМАЗАНОВ

Ундан аввал эса Рамазонов "Crossfit" мусобақасида ғалаба қозонган. 

ФОТО: FАCEBOOK / АРМАН РАМАЗАНОВ

Вазир ўринбосари шунингдек хорижий сафарларидан ҳам суратлар билан бўлишади. У Литва, Австрия, Туркия ва Хитой мамлакатларида бўлган. 

ФОТО: FАCEBOOK / АРМАН РАМАЗАНОВ
ФОТО: FАCEBOOK / АРМАН РАМАЗАНОВ
ФОТО: FАCEBOOK / АРМАН РАМАЗАНОВ
ФОТО: FАCEBOOK / АРМАН РАМАЗАНОВ

 

Top