17:41 / 18.11.2016
4275

Volkswagen салкам 4 млрд евро тежаш учун неча минг ходимини қисқартиришини билдирди

Германиянинг Volkswagen компанияси касаба уюшмалари билан 23 минг нафар иш ўрнини қисқартириш ва 3,7 млрд евро маблағни иқтисод қилиш борасида келишувга эришди, деб хабар қилмоқда Bloomberg ўз манбаларига асосланган ҳолда. 

Касаба уюшмалари раҳбариятнинг электрокарлар ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш орқали янги иш ўринлари барпо этиш хусусида берган ваъдаларига ишонган ҳолда, айни қарорга розилик билдирган. 

Volkswagen электромобиллар ишлаб чиқариш соҳасида 9 минг иш ўрни яратишни режалаштирмоқда. Касаба уюшмалари билан келишув доирасида бу каби автомобиллар Volkswagen компаниясининг Германиядаги Вольфсбург ва Цвиккау заводларида йиғилади. 

Top