17:38 / 19.11.2016
6606

«Насаф» «Cўғдиёна»ни мағлуб этиб, 10-марта бронза медалларига эга чиқди

Фото: fcnasaf.uz

Ўзбекистон чемпионатининг 29-турига келиб барча совриндор жамоаларнинг номи маълум бўлиб улгурди, деб ёзмоқда Tribuna.Uz сайти.

Жиззахда «Сўғдиёна» меҳмони бўлган Қаршининг «Насаф» жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда Шаҳбоз Эркинов томонидан киритилган собиқ жамоаси дарвозасига киритилган икки голга, иккинчи бўлимда Фозил Мусаевнинг голи ҳам қўшилди. Якуний ҳисоб - 0:3.  Натижада чемпионат тугашига бир тур қолганда Рўзиқул Бердиев шогирдлари муддатидан олдин бронза медалларини ўзлари учун нақд қилишди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз тарихида биринчи чемпионликни тантана қилганди. Пойтахтнинг «Бунёдкор» жамоаси бу мавсумни иккинчи ўринда якунлади. Шунингдек «Бухоро» тўртинчи, «Пахтакор» эса бешинчи ўринни нақд қилиб қўйди. Сўнгги турда кураш лигани тарк этадиган жамоалар ўртасида кечади.

Олий лига
29-тур

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Насаф» (Қарши) 0:3
Голлар: 
Шаҳбоз Эркинов (5, 19), Фозил Мусаев (76).

«Сўғдиёна»: Музаффар Абдуллаев, Элёр Орипов, Мурод Холмуҳаммедов, Санжар Рашидов, Музаффар Музаффаров (Жаҳонгир Жиямуродов, 59), Сарвар Жўраев (Сарвар Холматов, 85), Акмал Холмуродов, Қаҳрамон Баҳодиров, Бобир Қосимов, Сардор Эминов (Жамшид Ҳасанов 63), Ихтиёр Тошпўлатов.

«Насаф»: Санжар Қувватов, Мақсуд Каримов, Азизжон Ғаниев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шаҳбоз Эркинов (Бобир Абдухолиқов 64), Баҳром Абдураҳимов, Игорь Голбан, Огнен Красич (Дониёр Нарзуллаев 80), Фозил Мусаев, Фарруҳ Сайфиев, Драган Черан (Азамат Алланиёзов 81).

Top