00:41 / 19.11.2016
18094

Туркия армияси юқори аниқликдаги қуролга эга бўлди

Фото: Aa.com.tr

"Касирга" ёппасига ўт очиш реактив тизими юқори аниқликдаги қурол бўлиб, 120 км узоқликдаги нишонни йўқ қила олади, деб хабар бермоқда Anadolu. Бу ҳақда Туркия миллий мудофаа вазири Фикри Ишик ушбу қуролнинг Туркия қуролли кучларига топширилиши маросимида айтиб ўтди. 

Ишикнинг айтишича, Туркия ўз қуролли кучларининг бундай қуролга эҳтиёжларини ички ишлаб чиқариш ҳисобига қондирмоқда.  

Вазирнинг айтишича, Анқара мудофаа соҳасидаги технологияларни дўстона ва қардош давлатларга ҳам беради. Вазирнинг таъкидлашича, "Касирга" тўлиқлигича турк ишланмаси ҳисобланади.
 

Top