22:48 / 20.11.2016
4765

Домодедоводаги самолётда бомба борлиги ҳақида ёлғон хабар берган безори 10 кунга ҳибсга олинди

Фото: © RIA

Домодедово аэропортидаги самолётда бомба борлиги ҳақида ёлғон хабар берган, Москва — Дубай рейси йўловчиси майда безорилик учун 10 кунга ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда ички ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда  РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

"Москва — Дубай авиарейси бортида қоидани бузган йўловчи Москва вилояти  Домодедово шаҳар суди томонидан маъмурий жавобгарликка тортилиб, 10 кунга ҳибсга олинди", деб айтди вазирлик вакили.  

Аввалроқ аэропортнинг навбатчи қисмига Домодедово аэропортидан учиши керак бўлган рейс йўловчиси самолётда бомба борлигини маълум қилгани ҳақида ахборот келиб тушган.  

Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари самолёт бортида ҳеч қандай хавфли буюм аниқлашмаган.

 

Top