20:01 / 20.11.2016
6925

Эден Азар амалга ошган орзуси ҳақида гапириб берди

Лондоннинг «Челси» ва Бельгия терма жамоаси яримҳимоячиси Эден Азар Нидерландия терма жамоасига қарши учрашувда (1:1) орзуси амалга ошганини таъкидлаб ўтди.

«10 йил олдин, биз боғда бирга тўп тепиб юрганимизда, биргаликда клубдами ёки терма жамоада тўп сурсак зўр иш бўлишини гаплашгандик. Бу бизнинг азалий орзуимиз эди ва бу амалга ошди. Учрашувни телевизор орқали томоша қилган ота-онамиз биздан фахрланган бўлишлари керак. 

Ҳа, биз бир-биримизга узатмаларни амалга оширдик. У майдонга тушганида, мен билан бирга югуришини сўрадим, у «окей, муаммо эмас» деб жавоб берди. Торган ажойиб ука», — дея Азардан иқтибос келтиради «Челси» расмий сайти.

 

 

Манба: tribuna.uz 

Top