22:15 / 21.11.2016
5247

Бенгазидаги теракт оқибатида уч нафар бола ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Ливиянинг Бенгази шаҳрида миналаштирилган автомобиль портлаши оқибатида уч нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг маълум қилишларича, портловчи қурилмалар ўрнатилган машина Жала шифохонаси яқинидаги автотураргоҳда портлаган. Оқибатда 20 киши яраланган, улардан айримларининг ҳолати оғир даражада. Теракт билан боғлиқ ҳолатни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган. 

 

Top